Узбек O'zbek
«МЮ» Левандовски хариди юзасидан сўров жўнатди
Пайшанба, 16 Май
3310

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш доирасида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Kicker.

Манба маълумотига кўра, Манчестер ва Париж клублари польшалик ҳужумчини ёзда сотиб олиш юзасидан Мюнхенга сўров жўнатган. «Бавария» эса Роберт билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда. Ўз навбатида, Левандовски бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

30 ёшли ҳужумчи 2014 йилдан буён «Бавария»да ўйнаб келмоқда. У жорий мавсумда Бундеслиганинг 32та ўйинида 22та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди. Бу кўрсаткич билан у тўпурарлар жадвалини бошқариб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август