Узбек O'zbek
Моуриньо: «Мбаппе дисквалификация қилинмаганида «Олтин бутса»ни олган бўларди»
Пайшанба, 16 Май
4586

Португалиялик мураббий Жозе Моуриньонинг фикрича, «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе дисквалификацияга учрамаган тақдирда «Олтин бутса» учун курашда «Барселона» етакчиси Лионель Мессидан ўзиб кетиши мумкин эди.

«Мбаппе ва Неймар ҳақида сўзларканмиз, бу ерда жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан икки нафари ҳақида гап кетмоқда. Агар Мбаппе учта ўйинга четлатилмаганида, у Европадаги энг яхши тўпурар бўлган бўларди. Неймар эса жароҳати сабабли ярим мавсум ўйнади. Бу футболчилар бошқалардан бир бош устун туришади», – деган Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Килиан «Ренн»га қарши Франция кубоги финал ўйинидаги қўполлиги учун учта ўйинга дисквалификация қилинган, шу боис биринчи дивизион ўйинларида вақтинча майдонга тушмаяпти. У фақат охирги 38-турда «Реймс» билан баҳсда қатнаша олади.

Мбаппе Франция чемпионатида 30та тўп киритган бўлса, «Олтин бутса» учун рақобатдаги етакчи Лионель Месси бу мавсум Ла Лигада 34та гол урди. Шу тариқа, Лео кетма-кет уч мавсумда «Олтин бутса»ни ютган тарихдаги илк футболчи бўлиш арафасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз