Узбек O'zbek
Манба: Салоҳ «Реал» билан музокара ўтказмоқда
Пайшанба, 16 Май
10867

«Ливерпуляь» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.

Canal + телеканали журналисти Филипп Крайон маълумотига кўра, 26 ёшли мисрлик ҳужумчининг вакиллари испан гранди билан музокараларга киришган. Крайоннинг қўшимча қилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар бошланғич босқичда кетмоқда.

Салоҳнинг мерсисайдликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзига қадар тузилган. 

Transfermarkt портали ушбу форварднинг трансфер қийматини 150 миллон еврога баҳолаган.

Якунланган мавсумда Салоҳ «Ливерпуль» сафида барча турнирлар доирасидаги 51 ўйинда майдонга тушди ва 26 гол уриб, 13 голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август