Узбек O'zbek
«Лацио» Италия Кубогини қўлга киритди
Пайшанба, 16 Май
3181

Италия Кубогининг финали ўтказилди.

«Лацио» Римдаги «Олимпико» стадионида «Аталанта» билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар беллашув охирида урилди. 82-дақиқада Милинкович-Савич боши билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқада Корреа яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

«Лацио» ўз тарихида 7-марта нуфузли совринни қўлга киритди (1958, 1998, 2000, 2004, 2009, 2013, 2019) ва бу кўрсаткич бўйича «Интер»га етиб олди. Италия Кубогида энг кўп ғалаба қозонган жамоалар «Ювентус» (13) ва «Рома» (9) ҳисобланади.

Бу ютуқдан сўнг, римликлар Европа Лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.

Италия Кубоги
Финал

Аталанта – Лацио 0:2 (0:0, 0:2)

15 май, «Стадио Олимпико» 
Голлар: 0:1 – 82 Милинкович-Савич, 0:2 – 90 Корреа. 
Аталанта – Голлини, Гимшити, Масьелло, Хатебур, Паломино, Гомес, Фройлер, Иличич, де Рон (Пашалич, 85), Кастань (Госенс, 85), Сапата (Барроу, 84).
Лацио – Стракоша, Ачерби, Баштуш (Раду, 36), Марушич, Луис Фелипе, Луис Альберто (Милинкович-Савич, 79), Лулич, Корреа, Пароло, Лейва, Иммобиле (Кайседо, 67).
Огоҳлантиришлар: Баштуш (24), Масьелло (36), Лулич (39), Сапата (41), Лейва (57), Фройлер (79), Марушич (87).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз