Узбек O'zbek
Жаҳон футболидаги энг қимматбаҳо брендлар эълон қилинди
Пайшанба, 16 Май
7455

Brand Finance агентлиги футбол клублари брендларининг янгиланган рейтингини тақдим этди.

Рейтингда «Реал» энг қимматбаҳо бренд дея тан олинган. «Қироллик клуби» имижи 1,646 миллиард еврога баҳоланган. Бу қиймат билан «Реал» ўтган йилги рейтингда етакчилик қилган «Манчестер Юнайтед»ни ортда қолдирган.

«МЮ» бу гал 2-ўринда қайд этилган (1,472 млрд евро), учликни эса «Барселона» якунлаб беради (1,393 млрд).

Кейинги ўринларни «Бавария» (1,314), «Манчестер Сити» (1,255), «Ливерпуль» (1,191), «Челси» (968), «ПСЖ» (914), «Арсенал» (885) ва «Тоттенхэм» (758) жамоалари банд этган.

Жами 50та клубни ўз ичига олган рейтинг-ҳисобот билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз