Узбек O'zbek
«Галатасарой» сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига Туркия Кубогини қўлга киритди
Пайшанба, 16 Май
2241

Туркияда мамлакат Кубогининг финали ўтказилди.

«Галатасарой» иродали тарзда «Оқҳисор»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида «Оқҳисор» 1:0 ҳисобида олдинда эди. Аммо истанбулликлар ирода намойиш қилиб, сўнгги дақиқаларда учта гол уришга муваффақ бўлишди.

Натижада «Галатасарой» ўз тарихида 18-марта нуфузли совринни қўлга киритди. Бу Туркия рекордидир.

Туркия Кубоги. Финал. 
15 май. Сиваш. «4 сентябрь» стадиони

ОҚҲИСОР - ГАЛАТАСАРОЙ - 1:3 (0:0).

Голлар: Ману, 56 (1:0). Гумуш, 80 - пенальти (1:1). Фиғулий, 88 (1:2). Диань, 90+4 (1:3).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз