Узбек O'zbek
Де Йонг: «Фақат Мессига пас узатаман»
Пайшанба, 16 Май
9184

«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг «Барселона» таркибида ўйнашни орзиқиб кутаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Лионель Мессининг машғулот ўташини кузатиш имконига эга бўлишимни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Менимча, фақат унга пас узатсам керак. (кулади)

Катта клубдаги босим? Ўзимни ўзгартирмоқчи эмасман, агар диққатимни бир жойга қаратсам, босим муаммо келтириб чиқармайди. Бу жамоада қандай ўйин кўрсатаркинман, деб қизиқиб келяпман. Энг яхши футболчилардан сабоқ олишга иштиёқим баланд», – деган Френкининг сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, унинг трансфери 75 млн еврога келишилган. «Барса», шунингдек, «Аякс»дан 19 ёшли ҳимоячи Маттейс де Лигтни ҳам сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз