Узбек O'zbek
Де Лигт де Йонг билан бирга «Аякс»дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Пайшанба, 16 Май
8262

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт мавсум якунларига кўра клубни тарк этиши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

«Биз чемпионатда эндигина ғолиб бўлдик, ҳозир мен клубни де Йонг билан бирга тарк этишим ҳақида гапириш вақти эмас.

Ёзда барчасини ўйлаб кўриш керак. Кўрамиз, нима бўларкин», – деган де Лигт.

Бундан аввалги хабарларда, ушбу 19 ёшли ҳимоячи «Барселона» билан келишувга эришиб бўлгани, трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этиши айтилганди.

Амстердамликлар клуби яримҳимоячиси Френки де Йонг ёзда 75 миллион евро эвазига «Барселона» сафига ўтиши аниқ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз