Узбек O'zbek
«Барселона» ва Гризманн ўртасидаги келишув тафсилотлари маълум бўлди
Пайшанба, 16 Май
12810

«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн учун қандай таклиф бергани маълум бўлди.

L’Equipe нашри маълумотига кўра, каталонлар клуби 28 ёшли французга йилига 17 миллион евродан маош тўлаш назарда тутилган 5 йиллик шартнома таклиф қилган. 

«Атлетико»да Гризманнинг йиллик маоши миқдори 21 миллион евро эди. Футболчи «Барселона»га ўтиш учун йиллик маоши миқдори 4 миллион еврога камайишига рози бўлган. 

Шу билан биргаликда, Гризманн каталонлар клубида ҳомийлик келишувлари орқали кўпроқ пул ишлаши мумкинлиги айтилмоқда. 

1 июль куни футболчининг «Атлетико» билан шартномасидаги бадал пули миқдори 200 миллион евродан 120 миллион еврога тушади. Шундан 20 фоизини (24 млн евро) «Атлетико» Гризманнинг собиқ клуби «Реал Сосьедад»га ўтказиб беради.

Сешанба куни Гризманн мавсум якунида мадридликлар клубини тарк этиши ҳақида расман эълон қилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз