Узбек O'zbek
«Барселона» Гризманн ва де Лигт трансфери учун қатор футболчиларини сотади
Пайшанба, 16 Май
10345

«Барселона» ёзги трансферлардаги мақсадларини белгилаб олган.

Каталонлар клуби «Аякс»дан Френки де Йонгни трансфер қилиб бўлган ва энди амстердамликлар клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олмоқчи. Бу уч футболчи трансфери харажатлари жами 265 миллион еврога баҳоланмоқда.

Marca маълумотига кўра, «Барса»нинг маблағлари фақат де Йонг трансферини қоплашга етади (75 миллион евро). Клуб яна 190 миллион еврони – Гризманн учун 120 миллион евро, де Лигт учун 70 миллион евро – қатор футболчиларини трансферга қўйиш орқали топмоқчи.

Харажатларни қоплаш учун Испания чемпиони Филиппе Коутиньо (тахминан 100 млн евро), Иван Ракитич (50 млн.гача), Самюэль Умтити (40 млн), Яспер Силессен (30 млн), Малком (камида 40 млн), Анде Гомеш (20-25 млн), Денис Суарес, Рафинья Алькантара (бу икки футболчининг аниқ нархи белгиланмаган), Марк Кукурелья (10 млн) ва Нелсон Семеду (35 млн) кабилардан баъзиларини трансферга қўйишга тайёр.

Шу билан биргаликда, «Атлетико» ва «Барселона» Гризманн ва Коутиньони айирбошлаши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз