Узбек O'zbek
«Атлетико» Дибаланинг агенти билан музокара бошлади
Пайшанба, 16 Май
2445

«Атлетико» «Ювентус» ҳужумчиси​ Пауло Дибалнинг акаси ва агенти ҳисобланмиш Густаво Дибала билан музокара ўтказмоқда.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «матрасчилар» 25 ёшли аргентиналик футболчига йилига 9 миллион евролик маош кўзда тутилган 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Қайд этилишича, агар Массимилиано Аллегри туринликлар жамоаси бош мураббийи лавозимида қолса, Дибала мадридликлар таклифини қабул қилмоқчи.

Дибала 2015 йилдан буён «Ювентус» сафида тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

transfermarkt.de портали Дибалани 100 миллион еврога баҳолаган.

У жорий мавсумда «Ювентус» сафида барча турнирлар доирасида 39 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол урган ва 6 голли узатма муаллифи бўлган.

Бундан аввалроқ ОАВда Дибала ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Дибала Мадрид клубида «Барселона»га кетаётган франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

«Атлетико» «Интер»нинг бошқа бир аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз