Узбек O'zbek
Чемпионшип вакили Англия билан Миллатлар лигаси финалига боради. Кейн ҳам таркибда
Пайшанба, 16 Май
3009

Англия миллий жамоасининг Миллатлар Лигаси финал босқичига йўл оладиган кенгайтирилган таркиби аниқ бўлди. Ундан 27 футболчи жой олган. Таркибда миллий жамоа сардори Ҳарри Кейнни ҳам кўриш мумкин.

Миллий жамоа футболчилари ҳар хил вақтларда таркибга бориб қўшилишади. «Челси», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» футболчилари Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигаси финалидан сўнг «уч шерлар» сафига бориб қўшилишади. «Арсенал»дан эса миллий жамоага ҳеч ким чақирилмаган.

Таркибда жароҳати боис Чемпионлар Лигаси ярим финалларини ўтказиб юборган Харри Кейнни ҳам кўриш мумкин. Бу эса Кейн жароҳатидан тикланганини ва у ЕЧЛ финалида ҳам ўйнаши мумкинлигини англатади.

Саутгейт таркибга чемпионшипдан ҳам бир футболчини жалб этган. «Сток Сити» посбони Жек Батленд Португалияда ўтказиладиган Милатлар Лигаси ярим финалига боради. Таркибда АПЛда ўзини кўрсатган Деклан Райс, Жеймс Уорд-Прауз, Калум Уилсон, Натан Рэдмонд каби футболчиларни ҳам кўриш мумкин:

Дарвозабонлар: Жек Батленд («Сток Сити»), Том Хитон («Бёрнли»), Жордан Пикфорд («Эвертон»).

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд, Жо Гомес (иккиси ҳам «Ливерпуль»), Бен Чилуэлл, Харри Магуайр (иккиси ҳам «Лестер»), Майкл Кин («Эвертон»), Дэнни Роуз, Киран Триппьер (иккиси ҳам «Тоттенҳэм»), Жон Стоунс, Кайл Уокер (иккиси ҳам «Манчестер Сити»).

Ярим ҳимоячилар: Росс Баркли («Челси»), Деле Алли, Эрик Дайер, Харри Уинкс (иккиси ҳам «Тоттенҳэм»), Фабиан Дельф («Манчестер Сити»), Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»), Деклан Райс («Вест Ҳэм»), Жеймс Уорд-Прауз («Саутҳемптон»), Натан Рэдмонд («Саутҳемптон»), Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд»).

Ҳужумчилар: Харри Кейн («Тоттенҳэм»), Жесси Лингард, Маркус Рэшфорд (иккиси ҳам «Манчестер Юнайтед»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Каллум Уилсон («Борнмут»).

Миллатлар Лигаси финал босқичи Португалияда ўтказилади. 5 июкнь куни Португалия ва Швейцария миллий жамоалари ўртасидаги биринчи ярим финал ўйини ўтказилади. 6 июнь куни Англия ва Нидерландия иккинчи финалчи номини аниқлаб беришади. Финал 9 июнга белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз