Узбек O'zbek
«Ювентус» Роналду тавсия этган яримҳимоячини сотиб олишга уринмоқда
Чоршанба, 15 Май
13416

«Реал» яримҳимоячиси Иско ёзда «Ювентус» аъзосига айланиши мумкин.

Don Balon`нинг ёзишича, Мадрид клуби савдолашишни 80 млн евродан бошлаш ниятида, бироқ Турин жамоаси 60 млн евродан кўп тўламоқчи эмас.

Исконинг ўзи жамоасини ўзгартириш ниятида, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам бунга қарши эмас. Бундай шароитда клуб президенти Флорентино Перес «Юве» таклифини қабул қилиши эҳтимоли юқори. Қолаверса, «Реал» бир нечта йирик қийматдаги трансферлар арафасида тургани «Ювентус»нинг вазифасини енгиллаштириши мумкин.

Манбага кўра, «бьянконери» ҳужумчиси Криштиану Роналду раҳбариятдан Искони сотиб олишни сўраган. Унинг фикрича, майдон марказида фақат Миралем Пьяничгина юқори савияда ўйнай олмоқда.

Иско жорий мавсумда «қироллик клуби»нинг 36та ўйинида қатнашди ва 6та гол уриб, 1та голга ҳаммуаллиф бўлди. Унинг шартнома муддати тугашига ҳали уч йил бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз