Узбек O'zbek
Қурбон Бердиев «Рубин»ни тарк этади
Чоршанба, 15 Май
1855

Россиянинг «Рубин» клуби бош мураббийи Қурбон Бердиев мавсум охирида жамоадан кетади.

Sport24 хабарига кўра, 66 ёшли мутахассис ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқмоқчи.

Бердиев 2001-2013 йиллар давомида «Рубин»ни бошқарган, 2017 йилда эса жамоага қайтган эди. Унинг қўл остида жамоа 2008 ва 2009 йилларда Россия чемпиони бўлган ва 2012 йилда мамлакат Кубогини қўлга киритган.

Россия Премьер-Лигасининг бу мавсуми якунланишига 2 тур қолганида «Рубин» 35 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз