Узбек O'zbek
Шомуродов «Ростов» билан Россия Кубоги финалига чиқолмади
Чоршанба, 15 Май
3189

Россия Кубогида яримфинал ўйинлари ўтказилди.

«Ростов» ўз майдонида «Локомотив» билан ўйнади ва 0:2 ҳисобида ютқазди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 62-дақиқада захирадан майдонга тушди ва жамоасига ҳеч қандай ёрдам беролмади. Дастлабки баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис, «Локомотив» финалга йўл олди.

Яна бир яримфинал ўйинида «Арсенал» ўз майдонида «Урал» билан 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд қилди. Дастлабки баҳсда «Урал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани туфайли, финалга чиқишга муваффақ бўлди.

Россия Кубогининг финали 22 май куни ўтказилади.

Россия Кубоги, 1/2 финал, жавоб ўйинлари
15 май 

Арсенал Тула – Урал 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 1 Бикфалви, 0:2 – 24 Эл-Кабир, 1:2 – 58, автогол Ароян, 2:2 – 67 Мирзов. 
Четлатиш: Бикфалви (34, Урал).
Дастлабки ўйин: 0:1

Ростов – Локомотив 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 45 Жемалетдинов, 0:2 – 62 Смолов. 
Ростов – Песьяков, Новосельцев, Сигурдссон, Чернов, Плиев, Норманн, Гацкан, Зайнутдинов (Калачев, 71), Попов, Глебов, Ионов (Шомуродов, 62).
Локомотив – Гильерме, Кверквелия, Чорлука, Ҳёведес (Михалик, 70), Игнатьев, Миранчук, Криховяк, Миранчук, Жемалетдинов, Смолов, Эдер.
Огоҳлантиришлар: Зайнутдинов (7), Кверквелия (37), Жемалетдинов (44), Глебов (76), Плиев (79).
Дастлабки ўйин: 2:2

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз