Узбек O'zbek
Сарри «Челси» Европа Лигасида ғолиб бўлса ҳам кетади
Чоршанба, 15 Май
4175

«Челси» бош мураббийи Маурисио Сарри мавсум якунида клубни тарк этиши ойдинлашмоқда.

Gazzetta dello Sport манбаси маълумотига кўра, лондонликлар клуби хўжайини Роман Абрамович 60 ёшли италиялик мутахассисни жамоа Европа Лигасида ғолиб бўлган тақдирда ҳам истеъфога чиқаришга қарор қилган.

Истеъфога асосий сабаб сифатида Сарри «Челси» мухлислари орасида ҳурматга сазовор бўла олмагани айтилмоқда. Италиялик мутахассис клубда жорий этган ҳимоявий ўйин услуби мухлисларнинг норозиликларига сабаб бўлган.

Айни вақтда Саррига «Милан» ва «Рома» клублари даъвогар бўлиб турибди. Бундан ташқари, Массимилиано Аллегри «Ювентус»ни тарк этишга қарор қилса, туринликлар ҳам Сарри номзодига юзланиши мумкин.

Маълумот учун, «Челси» Англия чемпионатида 2018-19 йилги мавсумни 72 очко билан учинчи ўринда якунлади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз