Узбек O'zbek
«Реал» «Лион»нинг 15 ёшли футболчисини сотиб олмоқчи 
Чоршанба, 15 Май
2903

«Лион»нинг 15 ёшли ҳужумчиси Райан Черки «Реал» клуби қизиқишлари доирасига тушган. Мадридликлар клуби бош мураббийи Зинедин Зидан келиб чиқишига кўра жазоирлик бўлган бу ёш футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, мадридликлар ушбу ёш футболчи трансфери учун 12 млн евро тўлашган тайёр. Бундан аввалроқ «Милан» ва «Челси» ҳам ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилган, аммо рад жавоби олганди.

Ёш форварднинг клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Французлар клуби президенти Жан-Мишель Ола истеъдодли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Жорий йилнинг 17 августида Черки 16 ёшга тўлади, ўшанда у ФИФА қоидалари бўйича Европа Иттифоқи ҳудудидаги бошқа клубга ўтиши мумкин бўлади.

Черки — УЕФА Ўсмирлар лигасида гол урган тарихдаги энг ёш футболчидир. У 2018 йил сентябрида «Манчестер Сити» дарвозасига гол урганида 15 ёш, 1 ой ва 2 кунлик эди. Райан Франция ўсмирлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз