Узбек O'zbek
«Реал» келаси ҳафтада Бундеслига тўпурарларидан бирининг трансферини эълон қилади
Чоршанба, 15 Май
9845

«Реал» клуб «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович трансферини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

AS хабарига кўра, томонлар барча масалани ҳал қилишган ва Германия чемпионатининг якунланишини кутишмоқда. 18 май куни «Айнтрахт» клуби ўз уйида «Бавария» билан беллашади ва шундан сўнг, «Реал» Йович трансферини эълон қилади.

Бу мавсумда 21 ёшли сербиялик футболчи барча мусобақаларда 47та ўйин ўтказиб, 27та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган. Бундеслига доирасида Йович 17та гол билан тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз