Узбек O'zbek
«ПСЖ» Мбаппе билан музокара бошлади
Чоршанба, 15 Май
7416

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартнома муддатини узайтириш юзасидан музокара бошлади, деб хабар бермоқда RMC.

20 ёшли французнинг амалдаги битими 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Бу келишув ўтган йили ёзда, Мбаппенинг «Монако»дан ижара муддати тугаган вақтда имзоланган эди.

Килиан жорий мавсумда «ПСЖ»нинг 41та ўйинида майдонга тушиб, 36та гол урди ва 17та голли узатмага муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август