Узбек O'zbek
Моуриньо: «ПСЖ»нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши сабабини биламан, «МЮ» ҳақида эса гапиришни истамайман»
Чоршанба, 15 Май
5429

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньодан «ПСЖ»нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши ва «МЮ»даги инқироз ҳақида сўрашди.

«ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидан қай тарзда чиқиб кетганини тушунтириб ўтиргим келмаяпти. Нега бундай бўлганини биламан, деб ўйлайман, лекин ўз фикримни айтишни истамаяпман.

«Манчестер Юнайтед»? Улар ҳақида гапиргим йўқ. Бунга эҳтиёжим ҳам йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки вақт ҳамма нарсани ўз ўрнига тушириб, вазиятни ойдинлаштиради. Парижда қозонилган ғалаба кутилмаган ҳол бўлди, ваҳоланки биз бундан олдин гуруҳ босқичида Туринда «Ювентус»ни енгган эдик», – деди Моуриньо L’Équipe нашри билан суҳбатда. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз