Узбек O'zbek
Моуриньо «ПСЖ» бош мураббийи бўлиши эҳтимоли ҳақида гапиришни истамади
Чоршанба, 15 Май
2056

«Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда «ПСЖ» бошқарувига келиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

Португалияликнинг тушунтиришича, у Париж клуби бош мураббийи Томас Тухель туфайли бу масалани муҳокама қилишни истамайди.

«ПСЖ»ни бошқара олмайман, чунки аллақачон мураббийи бор жамоага устозлик қилиб бўлмайди», – деган Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 56 ёшли мутахассис «Рома» билан музокара ўтказаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз