Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» Николя Пепе учун курашга қўшилди
Чоршанба, 15 Май
1982

«Манчестер Юнайтед» «Лилль» ҳужумчиси Николя Пепега жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mirror нашри маълумотига кўра, манкунианликлар французлар клубига ушбу ивуарлик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Бундан аввалги хабарларда Пепега «Бавария», «Интер», «Барселона», «Пари Сен-Жермен» ва «Арсенал» каби гранд клублар талабгор экани айтилганди. ОАВ маълумотига кўра, бу рақобатда мюнхенликлар клуби фаворит ҳисобланади, немислар клуби раҳбарияти уни ёзги трансферлардаги асосий нишони сифатида белгилаб олган.

Айни вақтда 23 ёшда бўлган Пепе «Лилль»га 2017 йил ёзида 10 миллион евро эвазига «Анже» сафидан келиб қўшилган. У жорий мавсумда Франция чемпионатининг 36 учрашувида майдонга тушиб, 20 гол урди (8таси — пенальтидан), 11 голга узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз