Узбек O'zbek
Коутиньо Англияга қайтишга яқин
Чоршанба, 15 Май
15108

«Барселона» вингери Филиппе Коутиньо ёзги трансферлар чоғида Англия чемпионатига қайтиши мумкин.

Cadena Ser нашри хабарига кўра, «Челси» ушбу бразилиялик футболчини таркибга қўшиб олмоқчи. Бу трансфер ФИФА томонидан «Челси»га қўйилган тақиқлар бекор қилинган тақдирда амалга ошиши мумкин.

Клуб раҳбарияти Коутиньони ёзда «Реал»га йўл оладиган Эден Азарнинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўз навбатида, «Барселона»га «Атлетико»дан Антуан Гризманн келгач, Коутиньо бутунлай захира ўриндиғига михланиши мумкин.

Бундан аввалроқ, «Барселона»нинг асосий таркибидан муқим ўрин ололмаган футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клубларидан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Коутиньо аввал ҳам АПЛда тўп сурган, 2013-2018 йилларда «Ливерпуль» сафида 152 ўйинда иштирок этган. 

Коутиньо жорий мавсумда «Барселона»нинг барча турнирлар доирасидаги 53 ўйинида иштирок этиб, 11 гол урди ва 5 голга узатма берди. Унинг «Барселона» билан шартномаси 2023 йилга қадар тузилган.

ESPN маълумотига кўра, Коутиньо ўтган бир ярим йил давомида клуб раҳбарияти ишончини оқлай олмаган. 2018 йилнинг январида «Барселона» уни «Ливерпуль»дан ўзи учун рекорд миқдордаги 160 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз