Узбек O'zbek
Гризманн учун яна бир даъвогар пайдо бўлди
Чоршанба, 15 Май
9983

14 май куни «Атлетико»дан кетишини эълон қилган Антуан Гризманнинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.

ОАВда ушбу футболчи учун асосий даъвогар «Барселона» экани, томонлар келишувга эришгани, каталонияликлар франциялик ҳужумчи учун шартномасида кўрсатилган 120 млн евро миқдоридаги бадал пулини тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар берилмоқда.

Аммо, Le Parisien маълумотига кўра, Гризманн Франция чемпионатига йўл олиши ҳам мумкин. 28 ёшли форвардга «Пари Сен-Жермен» жиддий қизиқиш билдирмоқда ва парижликлар уни қўлга киритиш учун каталонияликлар билан рақобатлашмоқчи.

Гризманн «Атлетико» сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У мадридликлар клуби билан 3 соврин: Европа Лигаси, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогини ютиб олган. У Испания чемпионатининг якунланган мавсумида 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 9 голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз