Узбек O'zbek
Гризманн «Атлетико»дан кетиш қарорига изоҳ берди
Чоршанба, 15 Май
11025

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн клуб мухлислари билан хайрлашди.

«Менга нисбатан доимо илиқ муносабатда бўлиб келган Симеоне билан, раҳбарлар ва клубнинг бошқа вакиллари билан суҳбатлашиб, ўзини янги машаққат синовида тоблаш ва ўз олдимга янги мақсадлар қўйиш мақсадида кетишга қарор қилдим.

Бундай қарорга келишим осон бўлмади, лекин шундай қилишим кераклигини ҳис этяпман. «Атлетико»да илк совринларимни қўлга киритдим. Бу ажойиб дамларни ҳеч қачон унутмайман.

Бу ерда беш йил мамнуният ва роҳат билан фаолият юритдим. Майдонда бор кучимни бериб ўйнадим, бирга суратга тушишни истаган мухлисларга ҳеч қачон йўқ демадим, стадионга келувчи инсонларга қувонч бағишлашга интилдим. Сизлар доим қалбимда бўласизлар, кўришгунча!» – деган Гризманнинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Антуан ўтган йили янги шартнома имзолаб, Мадрид клуби билан ҳамкорлик муддатини 2023 йил ёзигача узайтирган эди. Битимни муддатидан олдин бекор қилиш 200 млн еврога тушади. Аммо, ОАВдаги хабарларга кўра, бу сумма 1 июлдан кейин 120 млн еврони ташкил этади.

28 ёшли француз «матрасчилар» сафига 2014 йилда қўшилган эди. У барча мусобақалар доирасида 256та ўйин ўтказиб, 133та гол урди, яна 50та голда жамоадошларига сўнгги пасни узатди.

Гризманн 2014 йилда Испания Суперкубоги соҳиби бўлган, 2018 йилда Европа лигаси ва Суперкубогида ғалаба қозонган.

7-рақам эгаси фаолиятини «Барселона»да давом эттириши кутилмоқда.

«Атлетико» 18 май, шанба куни «Леванте» майдонидаги баҳс билан мавсумни якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ узоқ йиллардан буён жамоа таркибида ўйнаб келаётган ҳимоячилар Диего Годин ва Хуанфран ҳам ёзда клубни тарк этиши хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз