Узбек O'zbek
Бэйл якшанба куни «Реал» мухлислари билан хайрлашади
Чоршанба, 15 Май
11849

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган ва «Сантьяго Бернабеу»да ўтказиладиган «Бетис»га қарши ўйинда мухлислар билан хайрлашмоқчи. 

Аввалроқ, бош мураббийи Зинедин Зидан 29 ёшли футболчини ўз режаларига киритмагани ва унинг ёзда жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айни пайтда Бэйл хизматига «Тоттенҳэм» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Бэйл 2013 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қиляпти. У жами 231 ўйинда майдонга тушиб, 102 гол урган ва 64 голли узатмани амалга оширган. Унинг маоши турли бонуслар билан бирга йилига 27 миллион еврони ташкил қилади.

«Реал» - «Бетис» ўйини 19 май куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз