Узбек O'zbek
Бекзод Арипов: «Ўзбекистонда ҳакамлик савиясини кўтариш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан»
Чоршанба, 15 Май
1942

Бугун, 15 май куни ЎФА биносида ҳакамлар ва журналистлар иштирокида ўзбек футболидаги ҳакамлик мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда апрель ойи бошида Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори лавозимига тайинланган Бекзод Арипов ҳам қатнашди.

«Ҳалол ва адолатли ҳакамликни таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу йўлда мендек ёш кадрга ишонч билдириб, масъулиятли лавозимга тайинлагани учун раҳбариятга, шахсан Умид Аҳмаджоновга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бор куч-ғайратимни ишга солган ҳолда келажакда ҳакамликни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан», – деган Ариповнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Маълум қилинишича, департаментнинг собиқ раҳбари Маъмур Саидқосимов бошқа ишга ўтказилгани муносабати билан ушбу лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Бекзод Арипов Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Ўз вақтида «Чиғатой», «Пахтакор», «Бунёдкор» клубларида футболчи сифатида тўп сурган, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига ҳам чақирилган. У бунга қадар ПФЛда фаолият юритиб келаётганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август