Узбек O'zbek
«Бавария»ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди
Чоршанба, 15 Май
2679

«Бавария» клуби ПСВ устози Марк ван Боммелни бош мураббийликка тайинлаши мумкин.

42 ёшли голландиялик 2006-2011 йилларда мюнхенликлар таркибида ўйнаган ва 2 марта Германия чемпиони ва Кубоги соҳиби бўлган.

Ван Боммел 2018 йил ёзидан бери ПСВ клубида ишламоқда ва сўнгги тур олдидан Голландия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турибди.

«Бавария» Германия чемпионатининг сўнгги туридан олдин «Боруссия» Д клубини 2 очко ортда қолдириб, пешқадамлик қиляпти. Шунингдек, жамоа Германия Кубоги финалига чиққан эди. Шундай бўлса-да, мюнхенликлар раҳбарияти бош мураббий Нико Ковач билан хайрлашиши мумкин.

Аввалроқ, «Аякс» устози Эрик тен Ҳаг «Бавария»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз