Узбек O'zbek
«Бавария» Санени Бундеслигага қайтариш ҳаракатига тушди
Чоршанба, 15 Май
2293

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Лерой Сане фаолиятини яна Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. 

Daily Record`нинг хабар беришича, «Бавария» 23 ёшли немис трансфери юзасидан «шаҳарликлар» билан музокарага киришган.

Қайд этилишича, Сане кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти ва шу боисдан «Сити»ни тарк этишга тайёр.

Ёзда Арьен Роббен ва Франк Рибери «Бавария»дан кетишади, Мюнхен клуби улардан бирининг ўрнига Лерой Санени мўлжалламоқда.

Ушбу вингер профессионал фаолиётини «Шальке-04»да бошлаб, 2014-2016 йилларда леверкузенликлар шарафини ҳимоя қилган ва сўнг Манчестерга кўчиб ўтган. Лерой жорий мавсумда АПЛнинг 31та ўйинида қатнашиб, 10+10 самарадорлик натижасини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз