Узбек O'zbek
«Бавария» кейинги мавсум учун асосий либосини тақдим этди
Чоршанба, 15 Май
3022

«Бавария» 2019/20 мавсуми уй ўйинлари учун мўлжалланган либосини тақдим этди.

Adidas компанияси томонидан яратилган экипировка Мюнхен клуби учун анъанавий қизил рангда бўлиб, ундаги безак жамоанинг уй стадиони – «Альянц Арена»нинг фасадига қиёсан ишланган.

«Бавария» Бундеслига якунига бир тур қолганда 75 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги чемпион иккинчи ўриндаги «Боруссия Д»дан икки очко кўпроқ тўплаган. 18 майга белгиланган сўнгги турда мюнхенликлар «Айнтрахт»ни қабул қилишади, дортмундликлар эса Мёнхенгладбахнинг айни номдаги жамоаси меҳмони бўлишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз