Узбек O'zbek
«Атлетико» Гризманнинг кетишини тасдиқлади
Чоршанба, 15 Май
9339

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этади.

Мадрид клубининг расмий сайти 28 ёшли ҳужумчининг кетишини тасдиқлади.

«Бу ғаройиб 5 йил бўлди, барчаси учун катта раҳмат, сиз ҳамиша қалбимда қоласиз», — дея Гризманнинг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.

Аввалроқ, Гризманнинг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Антуан Гризманн 2014 йилдан бери «Атлетико» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи тақрибан 150 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз