Узбек O'zbek
«Атлетико» Гризманн ўрнига кимни олишини белгилаб олди
Чоршанба, 15 Май
6756

«Атлетико» мавсум якунида жамоани тарк этадиган Антуан Гризманн ўрнига бошқа ҳужумчи сотиб олмоқчи.

AS`нинг хабар беришича, «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала Мадрид клубининг асосий нишонига айланган. Унга муқобил равишда «Интер»дан Мауро Икардини олиб келиш варианти ҳам бор.

Аввалроқ Дибалага «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» ҳам даъвогар экани айтилган эди. Ўз навбатида, Икарди атрофидаги вазиятни «Ювентус» ва «Реал» клублари кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, Пауло бу мавсум А Сериянинг 28та ўйинида 5+4 маҳсулдорлик натижасини кўрсатган бўлса, Мауро А Сериянинг 27та турида қатнашиб, 10та гол ва 4та голли узатмага муаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз