Узбек O'zbek
«Атлетико» фанатлари Гризманнинг қарорига кескин муносабат билдиришди
Чоршанба, 15 Май
6437

«Атлетико» фанатларидан иборат бўлган Frente Atletico гуруҳи жамоа форварди Антуан Гризманнинг мавсум якунида кетиши ҳақидаги қарорига муносабат билдиришди.

14 май куни француз футболчи жамоа ҳужумчиси Диего Симеоне ва клуб бош директори Мигель Анхель Хиль Марин билан учрашиб, ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этмоқчилигини билдирган.

«Бу ғаройиб 5 йил бўлди, барчаси учун катта раҳмат, сиз ҳамиша қалбимда қоласиз», — дея Гризманнинг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.

«Умид қиламизки, сен бундан кейин бир дақиқа ҳам «Атлетико» либосини киймайсан», — дея ёзилган Frente Atletico гуруҳининг твиттердаги саҳифасида.

Бундан аввалги хабарларда Гризманнк «Барселона» сафига бориб қўшилиши ҳақида айтилганди. Унинг «Атлетико» билан шартномасида кўрсатилган бадал пули миқдори 200 млн евро, аммо 1 июлдан унинг нархи 120 млн еврогача тушади.

Айни вақтда 28 ёшда бўлган Гризманн «Атлетико» сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У 5 йил муқаддам «Атлетико»га «Реал Сосьедад»дан 30 миллион евро эвазига трансфер қилинганди. У клуб сафида барча турнирлар доирасида 256 ўйинда майдонга тушган, бу ўйинларда 133 гол уриб, 50 голга узатма берган. 

У мадридликлар клуби билан 3 соврин, жумладан, Европа Лигаси, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогини ютиб олган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз