Узбек O'zbek
«Андижон» – «Пахтакор» ўйини Фарғонага кўчирилди
Чоршанба, 15 Май
3343

Суперлиганинг 9-тури доирасидаги «Андижон»–«Пахтакор» учрашуви 16 май куни Фарғонада бўлиб ўтади.

«Айни дамда Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида ёриткич тизими ФИФА талабларига тўла жавоб бериши учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, эртанги ўйин Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказиладиган бўлди. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 18:30га белгиланган», деб маълум қилди мезбон жамоа матбуот хизмати.

Қўшимча қилинишича, Андижондан сотиб олинган чипталар Фарғонадаги «Истиқлол» стадионига кириш хуқуқини беради.

Эслатиб ўтамиз, қайта таъмирдан чиқарилган «Соғлом авлод» ўйингоҳи апрель ойи ўрталарида фойдаланишга топширилганди. «Андижон» бунга қадар «Насаф» (3:1) ва «Динамо» (2:2) билан ўйинларни ўз майдонида ўтказди.

Маълумот учун, мазкур ўйин билан Суперлигада 9-турга старт берилади. Турнинг қолган учрашувлари жума, шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз