Узбек O'zbek
Роналдуми ёки Месси? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди
Сешанба, 14 Май
21980

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркор Кирилл Альтманнинг YouTube`даги «Alter Ego» дастури меҳмони бўлди. Суҳбатнинг блиц савол-жавоб қисмидаги саволлардан бири футболга тааллуқли бўлди.

Кўрсатув муаллифининг: «Криштиану Роналдуми ёки Месси?» деган сўроғига Ортиқхўжаев қуйидагича жавоб берди: «Мен футболга ошно эмасман».

Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимияти «Пахтакор» клуби акцияларининг 20 фоизига эгалик қилади. Клуб моддий-техник базасининг 80 фоизи 2017 йилда миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор «SFI Management Group»га берилган эди.

Блиц савол-жавоблар видеонинг 60-дақиқасидан бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз