Узбек O'zbek
«Рома» ёзда Де Росси билан хайрлашишини эълон қилди
Сешанба, 14 Май
2760

«Рома» сардори Даниэле Де Росси мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

35 ёшли яримҳимоячи фаолиятига якун ясамоқчи эмас. У бошқа клубга ўтиши кутиляпти. Ҳозирча унинг янги жамоаси номаълум.

А Сериянинг 38-туридаги «Парма»га қарши баҳс Де Росси учун «Рома» сафидаги сўнгги ўйин бўлади. Учрашув 26 май куни Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Даниэле бутун профессионал фаолияти давомида «бўрилар» шарафини ҳимоя қилиб келди. У 18 ёшида «Рома» аъзосига айланган, 2001 йилда асосий жамоага қўшилган. Де Росси икки марта Италия кубоги ва бир марта мамлакат суперкубогида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз