Узбек O'zbek
«МЮ»нинг баъзи футболчилари бу ерда нима қилиб юришганини ўзлари ҳам тушунишмаяпти»
Сешанба, 14 Май
6829

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра жамоа яримҳимоячиси Поль Погба мухлислар билан зиддиятли муносабатлар фонида клубдан кетишини тахмин қилди.

«Футболчиларни айблашни истамайман, чунки менга шундай туюляптики, «МЮ»нинг баъзи ўйинчилари бу клубда нима қилиб юришганини тушунишмаяпти.

Менимча, Погба ёзда жамоадан кетса керак. Ҳар бир футболчи ўзи ўйнаётган клуб мухлисларининг ўзига нисбатан меҳрини ҳис этишни хоҳлайди. Агар у яна бир мавсум қолишга қарор қилиб, кейин кетса ёки яна бир неча йил шу ерда ўйнашни танласа, балки, мухлислар уни яхши кўриб қолишар. Уни оқламоқчи эмасман, бироқ мухлислар билан рўй бераётган бундай ҳолатлар Погбани «ўлдиради», – деган французнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Юнайтед» АПЛнинг сўнгги турида «Олд Траффорд»да «Кардифф Сити»га ютқазди (0:2). Учрашув тугагач, Погба трибунага яқин борганида мухлислардан ҳақорат эшитган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз