Узбек O'zbek
«МЮ» техник директори лавозимига фаворит номзод маълум бўлди
Сешанба, 14 Май
3718

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Даррен Флетчер клуб техник директори лавозимини эгаллаши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, шотланлиялик мутахассис билан музокаралар ўтказилган ва у ҳозирда мазкур лавозим учун энг асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Маълумот учун, 35 ёшли Флетчер 2003-2015 йилларда «МЮ» таркибида ўйнаб, 350га яқин учрашувларда майдонга тушган.

Аввалроқ манкунианликлар техник директор постига Рио Фердинанд ва Пол Митчелл («РБ Лейпциг») номзодларини ҳам ўрганиб чиқишаётгани маълум қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз