Узбек O'zbek
Лофтус-Чик: «Терри каби лидер бўлишни хоҳлайман»
Сешанба, 14 Май
962

«Челси» яримҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик яқин ўтмишдаги Жон Терри каби жамоа етакчиси бўлишни исташи ҳақида айтиб ўтди.

«Ҳа, албатта, лекин менимча, бунинг учун менга катта тажриба керак бўлади. «Челси»да ҳеч ким Жон Террининг ўрнини боса олмаса керак. У – мен кўрган энг яхши лидер. Ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида.

Терри ташкилотчи эди, бизга осон бўлишини ўйларди. Майдонда етакчи ва ортингда ишонч билан туриб бера оладиган ўйинчи эди. У майдондалигида сен қўриқлаётган дарвоза хавфсизлигини сезиб турасан.

Шуларни кузатиб, бундай даражадага чиқиш учун тажриба керак бўлишини тушунганман. Қанча кўп тажриба орттирсам, Терри сингари ўйинчи бўлишга шунча кўпроқ умид қиламан», – деган Лофтус-Чикнинг сўзларини келтирди ESPN.

Маълумот учун, Лофтус-Чик «кўклар» асосий жамоасида 2014 йилдан буён ўйнаб келади. Жон Терри эса 2017 йил ёзида «Челси»ни тарк этган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз