Узбек O'zbek
Годин билан бирга «Атлетико»нинг яна бир тажрибали футболчиси клубдан кетади
Сешанба, 14 Май
4460

Испаниялик ҳимоячи Хуанфран клубини ўзгартирадиган бўлди.

Marca хабарига кўра, 34 ёшли футболчи «Атлетико»нинг шартномани узайтириш таклифига рад жавобини берган.

Хуанфран 2011 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий мавсумда жамоанинг 29та ўйинида майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «матрасчилар»нинг бошқа бир ҳимоячиси Диего Годин жамоани тарк этишини эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август