Узбек O'zbek
Де Лигт «Барселона» билан шартнома имзолашига бир қадам қолди
Сешанба, 14 Май
6449

«Аякс» сардори Маттейс де Лигт тез орада «Барселона» аъзосига айланади, деб хабар беради Marca.

Нашрга кўра, Амстердам клуби ЕЧЛ ярим финалида курашдан чиққач, каталонияликлар жамоаси де Лигт харидини тезлаштиришга киришган. Аммо Маттейснинг агенти Мино Райола уч ойга дисквалификация қилингани трансферни кечиктирмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирга келиб барча томонлар амалда барча масалалар юзасидан келишувга эришиб бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли ҳимоячи якшанба куни бўлғуси клуби билан музокаралар давом этаётгани, лекин ҳозирча шартнома имзоланмаганини айтганди.

Маълумот учун, Де Лигт бу мавсум «Аякс»нинг 54та ўйинида майдонга тушиб, 7та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз