Узбек O'zbek
Чемпионлар Лигаси финалига ҳакамлар тайинланди
Сешанба, 14 Май
4566

УЕФА Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Тоттенҳэм» - «Ливерпуль» ўйинига ҳакамларни тайинлади.

Нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи баҳсини Дамир Скомина бошчилигидаги словениялик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.

Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)
Ёрдамчилар: Юре Прапротник, Роберт Вукан (иккаласи ҳам – Словения)
Тўртинчи ҳакам: Антонио Матеу Лаос (Испания)
Видеоёрдамчи: Данни Маккели (Нидерландия)
Видеоёрдамчи ассистентлари: Пол ван Букел (Нидерландия), Феликс Цвайер (Германия)
Офсайд бўйича видеоёрдамчи ассистенти: Марк Борш (Германия)

Скомина 2012 йили «Челси» ва «Атлетико» (1:4) ўртасидаги УЕФА Суперкубогида ишлаган. Шунингдек, 2014 йили «Аякс» ва «Манчестер Юнайтед» (0:2) ўртасидаги Европа Лигаси финалини бошқарган.

Бу мавсумда 42 ёшли рефери Чемпионлар Лигасининг 4та ва Европа Лигасининг 2та ўйинида ишлаган. 

«Тоттенҳэм» – «Ливерпуль» ўйини 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз