Узбек O'zbek
«Бавария»даги сўнгги ҳафталарини ўтказаётган Роббен келгуси фаолияти ҳақида гапирди
Сешанба, 14 Май
4036

«Бавария» яримҳимоячиси Арьен Роббен келгуси фаолиятига оид мулоҳазалари билан ўртоқлашди. У жорий мавсум якунида Мюнхен клубини тарк этади.

«Аслида фаолиятимга якун ясашни истамайман, аммо шуниси ҳам муҳимки, биргина жароҳат ёки бир нечта енгил шикастланишлар ортидан яна беш ойлаб майдонга туша олмай юришни хоҳламаяпман.

Ҳали тўрт ёки беш йил футбол ўйнай оламан, лекин ҳаммаси жароҳатларга боғлиқ.

Бутун карьерам давомида совринлар учун курашишга кўникиб қолганман. Шу боисдан олтинчи ёки саккизинчи ўринни олишга интиладиган жамоада ўйнай оламанми, йўқми, буни билмайман. Фаолиятимни давом эттириш учун Европадан ҳам, ундан ташқаридан ҳам вариантлар бор. АҚШ? Ҳа, бундай эҳтимол ҳам йўқ эмас», – деган Роббеннинг сўзларини келтирди Kicker.

18 май, шанба куни «Бавария» Бундеслига сўнгги турида «Айнтрахт»ни қабул қилади. Шундан сўнг жамоа 25 май куни «РБ Лейпциг»га қарши кечадиган Германия кубоги финали билан мавсумни якунлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз