Узбек O'zbek
«Барселона» Вальвердени истеъфога чиқармайди
Сешанба, 14 Май
4158

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде мавсум якунида истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Вальверде охирги бир неча кун давомида клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу ва бошқа раҳбарлар билан музокаралар ўтказган, у гаплашган барча мутасаддилар уни қўллаб-қувватлашларини маълум қилишган.

Таъкидланишича, Испания кубоги финалида салбий натижа қайд этилган тақдирда бош мураббийга хайрихоҳлик билдирган клуб расмийларининг фикри ўзгариши мумкин. Кубок финали 25 май куни Севильяда «Валенсия»га қарши кечади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август