Узбек O'zbek
«Барселона» Коутиньонинг нархи борасида бир тўхтамга келди
Сешанба, 14 Май
10145

«Барселона» яримҳимоячи Филиппе Коутиньони 100 млн фунтдан (116 млн евро атрофида) камига сотмайди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Коутиньога «Челси» даъвогар экани айтилмоқда. Аммо Лондон клуби ФИФАнинг трансфер тақиқини бекор қилишга эришганидан кейингина уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Бразилиялик хавбек, шунингдек, «Атлетико»га ўтишга қарши эмаслиги ҳақида ҳам маълумот бор. Бу ҳолатда «Барса» мадридликлар жамоасидан унинг ўрнига ҳужумчи Антуан Гризманнни қўлга киритиши мумкин.

«Кўк-анорранглилар» Коутиньони 2018 йил январида «Ливерпуль»дан 105 млн фунтга харид қилишганди. 26 ёшли футболчи бу мавсум каталонияликлар клубининг 53та ўйинида майдонга тушиб, 11та гол урди ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз