Узбек O'zbek
«Барселона» «Атлетико»га катта таклиф билан чиқди
Сешанба, 14 Май
12482

«Барселона» ва «Атлетико» клублари ўзаро футболчи алмашишга тайёрланишмоқда, деб маълум қилди Don Balon.

Нашр маълумотига кўра, Каталония клуби мадридликлар жамоасидан ҳужумчи Антуан Гризманнни олмоқчи, унинг ўрнига эса ўз яримҳимоячиси Филиппе Коутиньони таклиф этмоқда. Хавбек мазкур трансферга аллақачон розилик бергани айтилмоқда.

Коутиньо бу мавсум кўк-анорранг либосда 53та ўйин ўтказиб, 11та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди. Унинг «Барса» билан битими 2023 йил ёзигача мўлжалланган, аммо аввалроқ матбуотда клуб уни трансферга қўйишга тайёрлиги айтила бошлаган эди.

Ўз навбатида, Гризманн ҳам мазкур трансферга қарши эмаслиги тахмин қилинмоқда. Ўтган ойда у «Барса»га ўтишга рози экани ҳақида хабар тарқалган эди.

7-рақам эгаси бу мавсум «Атлетико»нинг 47та ўйинида майдонга тушиб, 21+10 самарадорлик кўрсаткичини қайд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз