Узбек O'zbek
Ван Перси фаолиятини якунлади
Душанба, 13 Май
5543

«Фейеноорд» Эредивизиянинг 33-турида «Ден Ҳаг»ни қабул қилиб, ҳужумчи Робин ван Персининг профессионал фаолиятидаги сўнгги ўйинда мағлубиятга учради – 0:2.

35 ёшли футболчи, ўзининг тушунтиришича, футбол ўйнашга қийналаётганидан эмас, балки жамоанинг ёш иқтидорларига жой бўшатиш мақсадида бутсаларини михга илган.

Ван Перси футболчилик фаолиятини якунлаши муносабати билан мухлислари унга ўзи ўйнаган барча клублар либосидан келиб чиқиб яратилган ўзига хос футболка совға қилишди.

Робин 16 ёшида «Фейеноорд» аъзосига айланган, 2001-2004 йилларда Роттердам шаҳри жамоасида ўйнаб, сўнг «Арсенал»га ўтганди. Унинг «тўпчилар» сафидаги фаолияти 8 йил давом этди. 2014 йилда «МЮ» сафига қўшилган ван Перси бу жамоада бир мавсум тўп сургач, Туркияга – «Фенербахче» клубига йўл олди ва у ерда 2018 йилгача ўйнади. Ўтган йили январда «Фейеноорд»га қайтган ҳужумчи бу мавсум Эредивизиянинг 25та ўйинида майдонга тушиб, 16та гол урди ва 4та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Ван Перси Нидерландия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. У 2005-2017 йиллар оралиғида «учар ҳолландлар» либосида 102та ўйин ўтказиб, 50та гол урган. Робин ЖЧ-2010 финалчиси, ЖЧ-2014нинг бронза медали соҳиби саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август