Узбек O'zbek
Таэквондо. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Манчестерга жўнаб кетди
Душанба, 13 Май
552

15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа – Токио Олимпиадасига энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирдир. Унда жаҳоннинг 100дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрадиган таэквондо усталари иштирок этиши кутилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун, 13 май куни эрталаб Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Манчестер сафарига жўнаб кетишди. Делегация Тошкент-Истамбул-Манчестер йўналиши бўйича парвоз қилади.

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоа таркиби қуйидагича:

Эркаклар:
-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Максим Рафалович
+87 кг: Дмитрий Шокин

Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Зария Қосимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз