Узбек O'zbek
Салоҳ – мухлисларга: «Энфилд»ни Мадридга кўчириб келинг
Душанба, 13 Май
9669

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ твиттер саҳифасида мавсумнинг дастлабки якунлари борасида пост ёзиб қолдирди.

«Аралаш туйғулар. Лекин мавсум ҳали тугамади. Жамоадошларимга, мураббийлар ва мухлисларимизга раҳмат айтгим келяпти.

Мухлислар, илтимос, «Энфилд»ни Мадридга кўчириб боринглар», – деб ёзди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» АПЛда «Манчестер Сити»дан бир очкога ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа чемпионликка эриша олмаган клублар орасида рекорд натижа кўп – 97 очко тўплашга эришди. Бундан олдинги энг яхши натижа «Реал»га тегишли эди – «қироллик клуби» Ла Лиганинг 2009/10 мавсумида 96 очко билан «Барселона»дан уч очкога ортда қолганди.

«Қизиллар» 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида «Тоттенҳэм»га қарши ЕЧЛ финал ўйинида майдонга тушишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз