Узбек O'zbek
Роналду «Рома» сардорини ҳақорат қилди
Душанба, 13 Май
15258

А Сериянинг 36-туридаги «Рома»-«Ювентус» ўйинида (2:0)0 мезбонлар сардори Алессандро Флоренци ва меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ўртасида келишмовчилик келиб чиқди.

Римдаги баҳснинг 59-дақиқасида (бу вақтда ҳисоб 0:0 эди) Эдин Жеко оғриқли зарбани қабул қилиб олганига қарамай, туринликлар жамоаси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормади.

Шундан сўнг Флоренци ва Роналду баҳслашиб қолишди. Португалиялик ҳужумчи мезбонлар ҳимоячисига имо-ишора билан жим бўлишини тушунтириб, унинг бўйи пастлигини калака қилди.

Италиялик таниқли журналист Танкреди Палмерининг ёзишича, ўша вазиятда 7-рақам эгаси, жумладан, шундай деган: «Оғзингни юм, гапириш учун бўйинг пастлик қилади».

Бош ҳакам Давиде Масса ва иккала жамоа ўйинчилари уларни ажратиб қўйишди, сўнгра рақиблар ярашиб олдилар.

Ушбу учрашувда 27 ёшли итальян 79-дақиқада гол урди, Роналду эса А Сериядаги илк мағлубиятини қабул қилди – 2:0.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз